

"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес ҳимоячи Пау Кубарсининг ўйинидан мамнунлигини билдирди.
"Пау Кубарси – ажойиб ўйинчи. Жаҳон даражасидаги футболчи. 17 ёшли футболчининг бундай ўйнаши оддий нарса эмас! Уни таърифлашга тил ожиз. Пау ақл бовар қилмас даражада. Кубарси катталар даражасида ўйнайди. Бу жиннилик!", – деди мутахассис.

Кубарси 2018 йилдан бери "Барселона" тизимида. 17 ёшли марказий ҳимоячи жорий мавсум барча турнирларда 15 та ўйин ўтказиб, 1 та голга ассистентлик қилди.



