

Жамоа кеча "Иртиш"га қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Айтиб ўтиш жоизки, кеча Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташланди. Қуръага кўра, "аждарлар" мавсумни "Хоразм"га қарши ўйин билан бошлайди. Тайёргарлик ҳақида "Насаф" сардори Умар Эшмуродов фикрлари билан бўлишди.
"Қуръа ҳақида нима дейиш мумкин? Ҳамма жамоалар муносиб тайёргарлик кўрмоқда. Таркибни яхши футболчилар, керак бўлса легионерлар билан тўлдирмоқда. Бу йилги Суперлига ҳам қизиқарли ва курашларга бой ўтишини кутмоқдаман",- дейди Умар Эшмуродов.



