

Баҳс "Тобол"нинг ғалабаси билан якунланди. Ислам Чесноков (36) ва Александр Зуевнинг (74) голларига 83-дақиқада "Турон" вакили Куаниш Дуйсенбекули аниқ зарбаси билан жавоб берди.
Мезбонлар сафида Одил Абдумажидов, Шахбоз Умаров (78-дақиқада захирага олинди) ва Хуршид Мухторов ўйинни асосий таркибда бошлади, Беҳруз Асқаров эса қайдномада йўқ эди.
Хуршид Мухторов 5-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилди.



