Туркиялик футболчи фаолиятини "Наполи"да давом эттиради

2 июл 2020, 01:45
"Рома" ярим ҳимоячиси Женгиз Ундер Неаполь клубига кўчиб ўтишга яқин турибди.

La Repubblica нашри хабарига кўра, 22 ёшли хавбек "Наполи" билан шахсий шартнома борасида келишувга эришган. Ундер бўлажак жамоасида йилига 3 млн евро маош олиши кутилмоқда. Аммо клублар ўртасидаги музокарлар якунлангани йўқ. "Наполи" раҳбарияти туркиялик футболчи учун 25 млн евро тўламоқчи, римликлар эса 30 млн евро талаб қилишмоқда.


Манба: La Repubblica