Тудор АПЛдаги шармандали мағлубиятдан сўнг матбуот анжуманига кирмади

Administrator
22 мар 2026
"Ноттингем"дан учралган мағлубият "Тоттенхэм" устозига оғир ботди.

"Тоттенхэм" бош мураббийи Игор Тудор Англия Премьер-лигасида "Ноттингем Форест"га қарши кечган ўйинда (0:3) шогирдлари рақибига йирик ҳисобда мағлуб бўлгач, матбуот анжуманига келмади. Жамоалар Лондондаги "Тоттенхэм" стадионида ўйнашди.

The Touchline нашрининг Х ижтимоий тармоғида ёзишича, мутахассис шахсий оилавий сабабларга кўра конференцияда иштирок этмаган. Унинг ўрнини ассистентлардан бири эгаллади.

"Ноттингем"дан учралган мағлубият "Тоттенхэм" учун АПЛдаги сўнгги 7 ўйиндаги олтинчиси бўлди. Жамоа 2025 йил декабрь ойидан бери чемпионатда ғалаба қозона олмаяпти. Лондонликлар 31 ўйинда 30 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 17-поғонани эгаллаб турибди - хавфли зонадан очко кам.


AdministratorМуаллиф
Манба: The Touchline