Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин

Mirjalol Normatov
9 июл 2025, 22:01
Трент Александер-Арнолд ПСЖга қарши ўйин олдидан ўтказилган машғулотда жароҳат олди.

Бугун "Реал" клублар ўртасидаги ЖЧ ярим финалида ПСЖга қарши ўйнаши керак. Баҳс 00:00да старт олади.

COPE маълумотига кўра, футболчи кеча ўтказилган машғулотларда жароҳат орттириб олган. Унинг ПСЖга қарши ўйинни ўтказиб юбориши эҳтимоли йўқ эмас.

Александер-Арнолд клублар ўртасидаги мундиалда 5 ўйинда қатнашди ва 1та голга ассист вазифасини бажарди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: COPE