Трент Александер-Арнолд "Ливерпул"га қайтиши мумкин — Mirror

Khoja
19 фев 2026
Ҳимоячи Трент Александер-Арнолд ёзги трансфер ойнасида "Реал"ни тарк этиши мумкин.

Англиялик "қироллик клуби" таркибида ўзини кўрсата олмади, бу эса уни туғилиб ўсган клубига қайтиш вариантини кўриб чиқишга мажбур қилмоқда. Трент "Ливерпул"га қайтишни хоҳлайди. Бу ҳақда Mirror хабар бермоқда.  

Александер-Арнолд 2025 йил ёзида мадридлик клуб билан шартнома имзолаган, шартномаси 2031 йил июнигача амал қилади. Жорий мавсумда ҳимоячи "Реал" учун барча турнирларда 14 та ўйин ўтказиб, иккита голли узатма берди.  


KhojaМуаллиф
Манба: mirror