

26 ёшли футболчи ЕЧЛ 1/8 финали ПСЖга қарши жавоб ўйини доирасида тўпиғини жароҳатлаб олган ва шу боисдан замбилда майдонни тарк этганди.
"Тревор ўйинни ўтказиб юборса, доимо биз учун ёмон бўлган. Лекин жароҳат биз кутгандек жиддий эмас экан. Лекин барибир бу жиддий жароҳат ҳисобланади. Унинг тикланиши учун 6 ҳафта вақт керак бўлади", - деди Росеньор.



