Трамп ЖЧ-2026 ўтказиладиган шаҳарларни ўзгартириши мумкин

Sherzod Nurmatov
26 сен 2025, 15:34
АҚШ президенти Дональд Трамп 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши режалаштирилган Америка шаҳарларини хавфли деб ҳисобласа, уларни ўзгартириш имкониятини илгари сурди.

"Сиэтл ва Сан-Францискони нима қилаётганини билмайдиган ақлдан озган чап қанот одамлари бошқаради. Биз Чикаго, Мемфис ва бошқа шаҳарларга борамиз. У ерлар хавфсиз бўлади. Агар у ерларни хавфли деб қарор қилсам, учрашувларни бошқа шаҳарга кўчирамиз", – деди Трамп.

АҚШ президенти турнир олдидан бундай чоралар кўрилмаслигига умид билдирди.

"The Athletic" нашрининг ёзишича, Трамп ўйинларни бирон бир шаҳардан кўчириш ваколатига эга эмас, бироқ у ФИФА президенти Жанни Инфантино билан тўғридан-тўғри алоқада.

Футбол бўйича ЖЧ 2026 йилнинг 11 июндан 19 июлига қадар учта давлатда: АҚШ, Канада ва Мекцикада бўлиб ўтади. Американинг 11 шаҳри турнирга мезбонлик қилиши режалаштирилган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Athletic