"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди

Sherzod Nurmatov
9 дек 2025, 15:04
"Тоттенхэм" бош мураббийи Томас Франк ҳимоячи Дестини Удожи сон мушакларидаги жароҳати туфайли 2025 йил охиригача сафдан чиққанини тасдиқлади.

23 ёшли италиялик футболчи "Ньюкасл"га қарши (2:2) ўйинда жароҳат олди ва "Брентфорд" билан 2:0 ҳисобидаги ғалабали учрашувни ўтказиб юборди.

"Афсуски, Дестини "Ньюкасл"га қарши ўйин охирида сон мушакларидан жароҳатланди, шунинг учун январгача сафдан чиқди", – деди Франк матбуот анжуманида.

Удожи 2025/26 йилги мавсум 15 ўйинда 1 та голли узатмани амалга оширди.

"Тоттенхэм"даги фаолияти давомида ҳимоячи сон мушакларидаги муаммолар туфайли 25 ўйинни ўтказиб юборди. Унинг шартномаси 2030 йил 30 июнгача мўлжалланган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ESPN