

"Шпорлар" 19 ёшли италияликнинг ўтиши учун 25 миллион евро тўлайди. Клублар футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди.
Удожининг келаси мавсумни "Удинезе"да ўтказиш эҳтимоли бор, аммо ижара асосида.
Футболчи ўтган мавсум А Серия доирасидаги 35та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 3та ассист қайд этди.



