Шохруҳ Маҳмудхожиев "Қўқон-1912"да

Iskandarov Abdulaziz
4 фев 2026
"Қўқон-1912" Анталияда мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Жамоанинг Туркиядаги ўқув-машғулот йиғинларига "Пахтакор", "Навбаҳор", "Динамо" жамоалари собиқ футболчиси Шоҳрух Маҳмудхожиев келиб қўшилди. У ўтган мавсумни Лаос чемпионати вакили "Янг Элефантс" жамоасида ўтказди. Бундан ташқари легионер сифатида "Хўжанд" (Тожикистон), "РайЗРс" (Непал) жамоалари шарафини ҳам ҳимоя қилган. 

Трансфермаркет портали унинг қийматини 50 минг еврога баҳолаган.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia