Танташев, Асимов, Лутфуллин Японияда

Narzulla Saydullayev
21 фев 2024
Бугун Осиё чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги "Йокогама Маринос" – "Бангкок Юнайтед" учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқариб боришади.

Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланадиган мазкур баҳс Ильгиз Танташевга ишониб топширилди. Унга қанотларда Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдам берса, Рустам Лутфуллин захира ҳаками вазифасини бажаради. Шунингдек, видео ассистентларимиз орасидан Азиз Асимов ва Абдурашид Худойберганов VAR ҳамда AVAR вазифаларини бажариши кўзда тутилган.

Бир ҳафта олдин Таиландда ўтган биринчи ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилган эди. Ҳакамларимизга бугунги учрашувда омад тилаймиз.

Осиё Чемпионлар Лигаси. 1/8 финал, жавоб ўйини
"Йокогама Маринос" – "Бангкок Юнайтед"
21 февраль 2024 йил. "Ниссан" стадиони. 16:00 (Тошкент вақти)
Бош ҳакам:
Ильгиз Танташев
Қанот ҳакамлари: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин
Захира ҳаками: Рустам Лутфуллин
VAR: Азиз Асимов
AVAR: Абдурашид Худойберганов.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia