Суперлига. "Қизилқум" меҳмонда "Сурхон"ни кичик ҳисобда мағлуб этди

admin
17 апр 2026, 22:10
Суперлига 8-туридан ўрин олган учрашув якунланди.

Суперлига. 8-тур

"Сурхон" - "Қизилқум" 0:1

Голлар: 81 - Шаҳзод Раҳматуллаев

Бош ҳакам: Равшан Абдувоҳидов

Ёрдамчи ҳакамлар: Элнур Дониёров, Зуфар Элибоев

Захира ҳаками: Дилшод Аҳмедов

VAR: Ғайрат Жўраев

AVAR: Максим Нехочин

Назоратчи: Константин Смирнов

Комиссар: Шерзод Ражабов

"Сурхон": 25.Отабек Боймуродов, 4.Нодирхон Неъматхонов, 6.Беҳзод Шамсиев, 7.Достон Турсунов, 9.Стивен Чинеду, 10.Суннатулла Абдуллажонов (77.Асадбек Каримов, 46’), 17.Сарвар Абдуҳамидов (18.Беҳруз Ўктамов, 85’), 21.Торнике Дзебниаури (19.Фарруҳжон Қодиров, 59’), 26.Беҳруз Шукуруллаев, 27.Муҳаммадали Мусахонов (11.Ричард Фрайдей, 70’) 66.Беҳрўз Шайдулов (3.Беҳруз Жуматов, 85’).

Захира: 1.Артём Потапов, 5.Жамалидин Ходжаниязов, 8.Ҳумоюн Шербўтаев, 14.Тоҳиржон Ашурбоев.

"Қизилқум": 1.Фарҳод Раҳматов, 7.Файзуллобек Жуманқўзиев, 8.Шаҳзод Раҳматуллаев (20.Бобомурод Бозоров, 90+2’), 9.Шаҳзод Туропов, 15.Никола Кумбурович, 17.Акмал Музаффаров (31.Жамбули Жигаури, 70’), 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 23.Самандар Шукуруллаев, 44.Ғиёсжон Ризақулов, 70.Шоҳруз Норхонов (11.Олексей Шебетун, 62’), 77.Диёр Рахматиллоев.

Захира: 72.Жаҳонгир Маматқулов, 6.Муродали Усмонов, 14.Алишер Шукуров, 19.Илҳом Кенжаев, 30.Озодбек Мўйдинов, 71.Асадбек Бахшиллоев.

Огоҳлантиришлар: 7 - Торнике Дзебниаури, 13 - Беҳрўз Шайдулов, 26 - Беҳруз Шукуруллаев, 53 - Беҳзод Шамсиев, 55 - Нодирхон Неъматхонов, 84 - Шаҳзод Туропов, 90+3 - Асадбек Каримов, 90+3 - Бобомурод Бозоров

🕛 90+5. Ўйин якунланди.

90+1. Майдонда икки жамоа вакиллари ўзаро баҳслашиб кетди.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

90. Фаррух Қодировнинг бош билан берган зарбаси ҳам хавфли бўлди…

89. Беҳруз Ўктамовнинг чамаси 25 метрлардан берган зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди.

88. Раҳматуллаев рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди, аммо йиқитилмади.

83. Буёғига майдон эгалари қандай ҳаракат қилади, жавоб бўладими, кузатамиз.

⚽️ 81. ГОЛ! Шаҳзод Раҳматуллаев ҳисобни очди! Муҳаммадазиз Иброҳимовдан супер узатма ва Шаҳзодбек бирга-бир вазиятда яхши ҳаракат қилиб, гол урди!

80. Ғиёсжон Ризақуловнинг берган зарбасини Боймуродов қайтарди!

78. Фрайдейда яхши вазият юзага келди, берган зарбаси аниқ бормади дарвозага.

78. Учрашувни стадиондан туриб бевосита 3984 нафар мухлис кузатиб бормоқда.

76. Навоийликлар катта тезликда қарши ҳужумга ўтиб кетди, тўп рақиб жарима майдончаси марказига келди, аммо якуний зарбани берадиган футболчи топилмади…

71. “Қизилқум” фаолликни оширмоқда, жамоанинг ҳужумлари хавфли тус олмоқда.

62. Яна бир зарба навоийликларда. Шаҳзод Раҳматуллаевнинг тепган тўпи ноаниқ бўлди.

60. Шаҳзод Туроповнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси аниқ бўлди, Боймуродов тўпни ушлаб олди.

58. Даҳшат вазият! Акмал Музаффаров қийинроқ, аммо қулай вазиятда дарвозага зарба берди, бироқ ноаниқ бўлди…

56. “Қизилқум” футболчиси жарима зарбасидан тўпни рақиб жарима майдончаси ичига узатди, аммо шериклари ишончсиз ҳаракат қилди.

49. Шаҳзод Туроповнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси йўл-йўлакай “Сурхон” вакилига тегиб, майдондан ташқарига чиқиб кетди.

🕘 46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+3. Ўйиннинг дастлабки бўлими якунланди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

37. Икки жамоа уюштирган камсонли ҳужумлардан сўнг ўйин яна майдон марказида давом этмоқда.

29. Ўйин давом этди. Акмал Музаффаров дарвозага зарба берди, Боймуродов жамоасини муқаррар голдан қутқарди!

29. Ҳолат ВАР орқали кўрилмоқда. Эҳтимол, “Сурхон” футболчисининг қўлига тўп тепган бўлиши мумкин.

28. Шаҳзод Раҳматуллаевнинг жарима зарбасидан тепган тўпи “жонли девор”дан ўтмади.

24. “Қизилқум” футболчиси тезликда олдинга юриш қилди, бир футболчидан ўтди, иккинчисидан ўтаётганда тўпни узоқлаштириб юборди.

18. Беҳрўз Шайдуловнинг узоқдан берган зарбаси аниқ бўлмади.

16. Майдон эгалари олдинга кўпроқ ўтмоқда, аммо улардан самара чиқмаяпти.

11. Достонбек Турсунов узоқдан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди, тўпни дарвозабон ушлаб олди.

5. Баҳс асосан майдон марказида кечмоқда, ҳозирча айтарли вазият кўрмадик.

🕛 1. Ўйин бошланди.

⚽️ Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Суперлига 8-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Қизилқум" учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.


adminМуаллиф
Манба: Championat.asia