Суперлига. Олтита гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Динамо"ни мағлуб этди

Оқил Абдубарноев
18 апр 2026
Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Динамо" учрашуви якунланди.

Суперлига. 8-тур

"Пахтакор" – "Динамо" 4:2

Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев

Ёрдамчи ҳакамлар: Расулжон Фозилов, Максим Нехочин

Захира ҳаками: Муҳаммадали Бахтиёров

ВАР ҳаками: Рустам Чориев

АВАР ҳаками: Анвар Маражабов

Назоратчи: Тимур Абдуллаев

Комиссар: Қудрат Мадраимов

Голлар: 1:0 – 9, Достонбек Ҳамдамов (Башар Ресан), 2:0 – 22, Башар Ресан (Достонбек Ҳамдамов), 2:1 – 23, Анваржон Ҳожимирзаев (Кингсли Сарфо), 2:2 – 27, Азизбек Амонов (Санжар Қодирқулов), 3:2 – 60, Достонбек Ҳамдамов (пенальти), 4:2 – 71, Башар Ресан

"Пахтакор": 35. Санжар Қувватов, 55. Муҳаммадрасул Абдумажидов, 7. Ҳожиакбар Алижонов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамроалиев, 34. Шерзод Насруллаев, 17. Достонбек Ҳамдамов (19. Пётр Паржишек, 84), 11. Ҳожимат Эркинов (8. Дилшод Саитов, 72), 23. Абдурауф Бўриев, 21. Башар Ресан (9. Иброҳим Ибрагимов, 85), 10. Акмал Мозговой (4. Заид Таҳсин, 79), 27. Сардор Собирхўжаев.

Захира: 12. Владимир Назаров, 14. Рустам Турдимуродов, 3. Шаҳзод Азмиддинов, 50. Фламарион Жовино, 20. Дилшод Абдуллаев.

"Динамо": 27. Эдем Неманов, 22. Улуғбек Абдуллаев, 6. Жаҳонгир Ўрозов, 20. Жалолиддин Жумабоев, 5. Маҳамаду Дембеле, 7. Санжар Қодирқулов (97. Тил Мавретич, 61), 15. Расул Йўлдошев (16. Драмане Салоу, 76), 4. Нурилло Тўхтасинов (21. Жаҳонгирбек Абдусаломов, 72), 44. Кингсли Сарфо (77. Беҳрузбек Облақулов, 76), 10. Анваржон Ҳожимирзаев, 8. Азизбек Амонов.

Захира: 71. Сарвар Каримов, 11. Хислат Ҳалилов, 17. Салим Мустафоев, 99. Улуғбек Ҳошимов, 24. Акбар Худойбердиев.

Огоҳлантиришлар: Акмал Мозговой (15), Жаҳонгир Ўрозов (20), Маҳамаду Дембеле (31), Расул Йўлдошев (45+6)

Ўйин якунланди.

90+4. Алижоновнинг узатмасидан сўнг Ибрагимов ҳаводаги тўпни тўхтатмасдан зарба берди, аммо тўп дарвоза устуни юқорисидан ўтиб кетди.

90. Қувватов рақиб тезкор ҳужумини қайтаришда Амонов билан тўқнашиб кетди.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшилди.

85. “Пахтакор”да икки ўзгариш.

83. “Динамо” қулай имкониятни кўкка совурди, аниқроғи, Қувватов кетма-кет икки зарбани қайтарди.

79. “Пахтакор”да ўзгариш.

76. “Динамо”да икки ўзгариш.

72. Икки жамоа сафида биттадан ўзгариш.

71. ГОЛ! Ўрозовнинг қўпол хатосидан сўнг "Пахтакор" 4-голни урди! Ресан ҳам Ҳамдамов сингари ўз дублини расмийлаштирди!

70. Тўхтасинов тепган тўпни Қувватов ушлаб олди.

65. Ўрозовнинг олисдан йўллаган кучли зарбасидан сўнг Қувватов тўпни эгаллади.

64. Эркинов рақиб ҳимоячисининг хатосидан фойдланиб, дарвоза томон зарба йўллади, Неманов тўпни қайтарди.

61. “Динамо”да ўзгариш.

60. ГОЛ! Ҳамдамов пенальтини аниқ амалга оширди. Неманов тўп йўналишини топган бўлса-да, қайтара олмади.

59. "Динамо" дарвозаси томон пенальти белгиланди. Дембеле ўз жарима майдонида қўл билан ўйнаган экан.

57. Ҳакам ВАР монитори орқали эҳтимолий пенальтини кўриб чиқади. Эркинов рақиб жарима майдонида Дембеле билан тўқнашди.

55. “Динамо”нинг чап қанотдан узатмаси Қувватовнинг тўпни эгаллаши билан якунланди.

51. Ҳожимирзаев рақиб жарима майдонига кириб борди, аммо ҳимоячилар унинг зарба беришига йўл қўймади.

48. Жумабоевнинг жаримадан йўллаган зарбасини Қувватов қайтарди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45+6. Дембеленинг қўпол хатосини тўғрилашга уринган Йўлдошев қўполлик эвазига рақиб футболчисини тўхтатгани учун огоҳлантирилди.

45. Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшилди.

44. Ҳожимирзаев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

43. “Пахтакор”нинг ўнг қанотдан ташкиллаштирган ҳужумини Ўрозов бартараф этди.

40. Ҳамдамовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

33. Ҳамдамовнинг жаримадан йўллаган зарбаси “жонли девор”дан қайтди.

31. Ҳакам Дембеленинг Эркиновга нисбатан қўполлигидан сўнг эҳтимолий четлатишни ВАР монитори орқали кўриб чиқди ва “Динамо” ҳимоячисини огоҳлантирди.

27. ГОЛ! "Динамо" ҳисобни тенглаштирди! Қодирқуловнинг пасидан сўнг Амонов чап оёқда кучли ва аниқ зарба билан ҳисобни тенглаштирди!

23. ГОЛ! Ҳожимирзаев рақиб посбони билан бирга-бир вазиятда ишончли ҳаракат қилди! Дастлаб голни офсайд дея баҳолаган ҳакам вазиятни ВАР орқали кўргач, қарорини ўзгартирмади.

22. ГОЛ! "Пахтакор" иккинчи голни урди! Ҳамдамовдан пас қабул қилган Ресан икки-уч нафар рақиб ҳимоячиси орасидан тўпни дарвозага жойлади!

21. Жарима узатмасидан сўнг Ҳамралиевнинг зарбаси

20. Эркиновни тўхтатиб қолган Ўрозов огоҳлантирилди.

15. ВАР орқали вазиятни кўриб чиққан ҳакам Мозговойга сариқ карточка кўрсатди.

12. Мозговой ва Йўлдошев майдон марказига яқин нуқтада тўқнашиб кетди.

12. Амоновнинг рақиб жарима майдонида йўллаган зарбасини Қувватов оёғи билан қайтарди.

9. ГОЛ! "Пахтакор"нинг комбинацион ҳужумидан сўнг Ресандан пас қабул қилган Ҳамдамов рақиб дарвозасига тўп киритди!

7. Ҳожимирзаевнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади, қолаверса, у офсайдда қолган экан.

5. Қодирқулов чап қанотдан олдинга борди, унинг узатмасини ҳимоячи аутга тепиб юборди.

2. Алижонов ўнг қанотда бир рақибини ортда қолдириб, жарима майдонига пас берди, аммо узатма йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди.

1. Ўйинни меҳмонлар бошлади.

Жамоалар майдонга чиқишди. “Пахтакор” тўқ кўк, “Динамо” оқ либосларда ўйнайди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia