"Сўғдиёна" сўнгги бор қачон мавсумни ғалаба билан бошлаган?

Iskandarov Abdulaziz
27 фев 2026
Суперлиганинг 1-туридан бир қатор қизиқарли ўйинлар ўрин олган.

Иван Бошкович устозлик қилаётган "Сўғдиёна" жамоаси биринчи турда "Андижон" билан куч синашади. Жиззахликлар кетма-кет 4 йилдан буён чемпионатни ғалабасиз бошламоқда. "Бўрилар" охирги маротаба 2021 йилги элитанинг стартида 3 очкони қўлга киритган. Ўшанда жамоа Наманганда "Навбаҳор" устидан зафар қучган (1:0).

2025. "Насаф" - "Сўғдиёна" 1:0

2024. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" 1:2

2023. "Сўғдиёна" - "Бунёдкор" 0:1

2022. "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" 0:0

2021. "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" 0:1

Ушбу қарама-қаршилик соат 18:45 да  "Бобур Арена"да старт олиши режалаштирилган.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia