Sofascore.БААдаги "Ўзбек дерби"сида Шукуров ва Ғаниев неча баҳога лойиқ кўрилди?

Khoja
19 янв 2026
БАА Про лигаси 13-тур доирасидаги "Бани Яс" — "Ал Батаэҳ" (1:1) ўйини бўлиб ўтди.

Мезбонлар сафида Отабек Шукуров ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ҳаракат қилди, ҳамюртимиз шунингдек 76-дақиқада сариқ карточка олди, Акмал Мозговой эса захирада қолдирилди. Меҳмонлар сафида Азиз Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди.
Sofascore Отабек Шукуровнинг ҳаракатларига 6,7 баҳо қўйди. Ғаниев эса 6,8 баҳога лойиқ кўрилди.


KhojaМуаллиф
Манба: sofascore.com