Азим Аҳмедов: "Илҳом Мўминжоновнинг таклифидан сўнг иккиланмасдан "Металлург"га келдим"

Sherzod Nurmatov
26 фев 2026
"Металлург" тажрибали ярим ҳимоячиси Азим Аҳмедов тайёргарлик жараёнлари билан ўртоқлашди.

"Про лигага тайёргарлик ажойиб кетяпти, асосий эътибор жисмоний юкламаларга қаратилган. Назорат учрашувлари орқали ўйинимизни шакллантиряпмиз. 

"Металлург"га келишимнинг биринчи сабаби Илҳом Мўминжонов бўлди. Улар олдин алоқага чиққандилар. Таклифни иккиланмасдан қабул қилдим. 

Про лига қизийди. Ҳамма жамоалар кучаймоқда, таркибига легионерлар оляпти", – дейди Азим Аҳмедов.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia