

Унда "Сиэтл Саундерс" ва "Интер Майами" баҳс олиб борди.
Учрашув "Сиэтл Саундерс"нинг йирик 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Шу тариқа, жамоа тарихидаги илк совринига эга бўлди.
Мусобақанинг бронза медали учун кечган баҳсида "Лос-Анджелес Гэлакси" "Орландо Сити"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Лига кубоги — 2019 йилдан бери МЛС (АҚШ ва Канада) ва Лига МХ (Мексика) клублари ўртасида ўтказиладиган Шимолий Америка футбол турнири. Ўтган мавсумда турнирда "Колумбус Крю" ғолиб чиққан.



