

Бугун Сергей Чигодаев шогирдлари Марокаш ўсмирлар терма жамоасига қарши майдонга тушди. Учрашув 4:3 ҳисобида ўсмирларимизнинг ғалабаси билан якунланди. Жамоамиз сафида голларга Лазиз Абдураимов ва Суҳроб Садиржонов муаллифлик қилишган. Ҳар икки футболчимиз ушбу баҳсда дубл қайд этишди.
Марокаш 3:4 Ўзбекистон
Голлар: Садиржонов 19', 47', Абдураимов 34', 50' — Марокаш 42' (пеналти), 88', 90'






