"Шальке" бош мураббийини истеъфога чиқарди

Sherzod Nurmatov
6 мар 2022
Димитриос Граммозис "Шальке" бош мураббийи лавозимидан озод этилди.

Клуб сайти берган хабарга кўра, у билан бирга ёрдамчи Свен Пипенброк ва дарвозабонлар мураббийи Уилл Курт ҳам жамоадан кетган.

Граммозис "Шальке"ни 2021 йилнинг мартидан бери бошқариб келаётган эди. Клуб айни пайтда Иккинчи Бундеслигада 6-ўринда бормоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: schalke04.de