Серж Гнабри: "Дембеле Мбаппедан яхшироқ"

Alisher
27 окт 2021, 08:37
"Бавария" ҳужумчиси Серж Гнабри ҳужжатли фильмда "Барселона" ўйинчиси Усмон Дембеле ва ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппени таққослади.

- Дембеле Мбаппедан яхшироқ, - деди Гнабри.

- Яхшироқ деганда нимани назарда тутяпсан? Агар менда Дембеленинг дриблинги бўлганида, мен ҳам яхшироқ бўлган бўлардим, - деб жавоб қайтарди Томас Мюллер.

- Агар мендан Дембеле ва Гнабри ёки Команни танлашни сўрашса, Гнабри ёки Команни танлаган бўлардим. Дембеленинг муҳокамаси мени ғазаблантиради, - деди Йозуа Киммих.


AlisherМуаллиф
Манба: Goal