Санжар Рашидов "Қизилқум"да

Iskandarov Abdulaziz
26 янв 2025
Тажрибали ярим ҳимоячи катта футболга қайтмоқда.

"Қизилқум" кечадан эътиборан янги мавсумга тайёргарликнинг навбатдаги қисмини Тошкентда давом эттирмоқда. Навоийликлар таркиби янгича кўринишга кириб бормоқда.  Жамоага легионерлар атрофида қурилаётган бўлсада, маҳаллий футболчиларга ҳам йиғинларда ўзини кўрсатишга имкон бериляпти. Кеча "Қизилқум" сафида тажрибали футболчи Санжар Рашидов кўриниш берди. Сўнгги мавсумларни Биринчи лиганинг "Жиззах" жамоасида ўтказган тўп тепар янги мавсумни Суперлига жамоасида бошлаши мумкин. 

Санжар Рашидов сўнгги бор элитада "Бунёдкор" либосида ҳаракат қилган эди. 


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia