Саму Омородион — "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади

Alisher
8 дек 2024, 16:40
"Манчестер Юнайтед" "Порту" форварди Саму Омородионга қизиқмоқда.

Футболчини харид қилишни манкунианларнинг янги мураббийи Рубен Аморимнинг шахсан ўзи сўраган. Қайд этилишича, Англия гранди босслари ёш испан билан шартнома имзолаш ғоясини қўллаб-қувватлайди.

"Қизил иблислар" Омородион учун 60 млн евро таклиф қилишга тайёр.

Футболчи "Порту" сафида барча мусобақаларда 17та ўйинда майдонга тушиб, 14та гол ва 1та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: El Nacional