

Мезбонлар сафида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Умарали Раҳмоналиев ўйинни бошланғич таркибда бошлади ва 76-дақиқада захирага олинди. Хавбек 9-дақиқада пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Баҳс 4:1 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди.
"Сабаҳ" 19 ўйиндан сўнг 46 очко жамғарган ҳолда Озарбайжон Премьер-лигасида биринчи ўринда бормоқда. Битта кам ўйин ўтказган "Қорабоғ" ҳисобида 39 очко бор.





