

Шундан бери "қизил иблислар" Премьер-лигада 9 ўйинда 7 та ғалаба, 1 та дуранг ва 1 та мағлубият қайд этди. "Қизил иблислар"нинг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни Кэррик жамоани узоқ муддат бошқаришини хоҳламоқда.
"Бу иш 100% Кэррикка берилиши керак. Мен унинг бунга қодирлигини билардим. Уни жуда яхши биламан. Характеридан, шахсиятидан хабардорман. МЮга ақлли инсон керак эди, клуб ва футболчиларни яхши билган, уларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсата оладиган киши. Биз жамоа бириккани ва жуда кучли бўлганини кўряпмиз. Нега нимадир ўзгартириш керак?", – деди Руни.
"Манчестер Юнайтед" АПЛ мусобақа жадвалида 3-ўринда турибди.



