Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди

Sherzod Nurmatov
28 ноя 2025, 15:06
"Ал Насср" ҳужумчиси Криштиану Роналду Испаниянинг Way of the Warrior ММА-промоушени сармоядори бўлди.

"Бизни чинакам қадриятлар – интизом, ҳурмат, қатъиятлилик ва доимий равишда мукаммалликка интилиш бирлаштиради.

WOW  ноёб ва кучли нарсани яратмоқда. Мен спортни кейинги босқичга кўтариш ва кейинги авлодга илҳом бериш учун ушбу лойиҳага қўшилганимдан фахрланаман", – деб ёзди Роналду ижтимоий тармоқларда.

Way of the Warrior 2019 йилда ташкил этилган. Промоушен асосан Мадридда тахминан 30 та турнир ўтказган. UFC чемпиони Илия Топурия унинг эгаларидан биридир.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sportaran