Романо "Челси" бош мураббийи лавозимига асосий номзодни эълон қилди

Khoja
2 янв 2026
"Страсбург" бош мураббийи Лиам Росениор "Челси"ни бошқаришга асосий номзод.

Бу ҳақда  Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, 1 январ куни "Челси" бош мураббий Энзо Мареска билан шартномани бекор қилди.

Росениор қўл остида "Страсбург" 16 ўйиндан сўнг Франция чемпионати жадвалида саккизинчи ўринда бормоқда. Жамоа 23 очко билан етакчи "Ленс"дан 14 очко ортда қолмоқда.


KhojaМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano