Рейндерс: "Манчестер Сити"га Де Брюйненинг ўрнини босиш учун келмадим"

Alisher Ostonov
15 июн 2025
"Манчестер Сити"нинг янги аъзоси Тейани Рейндерс "шаҳарликлар" сафига "Наполи"га ўтган ярим ҳимоячи Кевин Де Брюйненинг ўрнини эгаллаш учун келмаганини айтди.

"Мен "Манчестер Сити"га Де Брюйненинг ўрнини босиш учун эмас, ўз футболимни ўйнаш учун келганман. Аммо, мен турли футболчиларнинг ўйинини таҳлил қиламан ва улардан энг яхши ўйнайдиганларини ўзлаштираман. Кевин Де Брюйненинг майдондаги вазиятни баҳолаши ва узатмаларни амалга ошириши менга ёқади", - деди Рейндерс.

Рейндерснинг "Милан"дан кўчиб ўтиши 11 июнь куни эълон қилинганди. "Манчестер Сити" АПЛ 2024/25 йилги мавсумида учинчи ўринни эгаллади.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: The Guardian