

Мухлислар 20 ёшли туркиялик футболчини ўтган ойнинг энг самарали ва фаол футболчиси деб топди.

Бу туркиялик юлдузнинг Испаниядаги илк мукофоти эмас. У сентябрь якунларига кўра, Ла Лигада 23 ёшгача бўлганлар орасида ойнинг энг яхши футболчиси бўлган эди.
Ярим ҳимоячи ушбу мавсум жамоа таркибида 13 ўйинда 3 та гол урди ва 5 та голли пас узатди.



