

Майдонга Роналдиньо, Икер Касильяс, Карлес Пуйоль каби ўз даврининг машҳур юлдузлари тушишди. Учрашувда "Қироллик клуби" афсоналари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 24-дақиқасида ярим ҳимоячи Антонио Нуньес "Реал"ни олдинга олиб чиқди. Орадан уч дақиқа ўтиб, ярим ҳимоячи Гути "қаймоқранглар" устунлигини янада мустаҳкамлади.
"Реал" таркиби: Касильяс, Пепе, Фернандо Санс, Рауль Браво, Иван Кампо, Макелеле, Гути, Де ла Ред, Нуньес, Конго, Бальбоа.
"Барселона" таркиби: Байя, Монтойя, Пуйоль, Вальенте, Наварро, Мендьета, Кросас, Коку, Жюли, Ривалдо, Роналдиньо.



