Расмус Хойлунднинг "Наполи"даги келажаги маълум

Khoja
14 мар 2026
Расмус Хойлунд "Наполи"да қолади, деб хабар берди клубнинг спорт директори Джованни Манна.

Форвард "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олинган бўлиб, унинг сотилиши манкунианларга 44 миллион евро келтиради.

"Ҳеч қандай шубҳа йўқ, Расмус қолади. Агар ЭЧЛга чиқсак, уни МЮдан сотиб олишга мажбурмиз, лекин бу шартдан қатъи назар, у бизнинг режаларимизга киради", — деди Манна.

Жорий мавсумда Расмус Хойлунд жорий мавсум барча мусобақаларда 35 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 13 та гол ва 4 та ассист қайд этган. 


KhojaМуаллиф
Манба: sports.ru