Расман: Элдорбек Суюнов водийнинг бошқа бир клуби аъзосига айланди

Administrator
4 янв 2025, 22:53
Дарвозабон фаолиятини Фарғонада давом эттиради.

"Нефтчи" клуби тажрибали дарвозабон Элдорбек Суюновни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди. Фарғоналиклар 33 ёшли дарвозабон билан икки йиллик шартнома имзолашди. 

Маълумот учун, Суюнов ўтган мавсумни "Навбаҳор" сафида ўтказиб, Суперлига бронза медалини қўлга киритганди.


AdministratorМуаллиф
Манба: "Нефтчи" клуби матбуот хизмати