

Бу ҳақда Англия клуби матбуот хизмати хабар берди.
Эдерсон ушбу мавсум "шаҳарликлар" сафида ўйнагани йўқ. Аввалроқ 32 ёшли бразилияликни "Галатасарой" билан боғлашганди, аммо у якунда "Сити"ни "Фенербахче"га алмаштиришга қарор қилди.
Тажрибали посбон учун тахминан 12 млн фунт тўланиши кутилмоқда.
"Манчестер Сити" унинг ўрнига Жанлуижи Доннаруммани олиб келмоқда. 26 ёшли посбон жамоада Жеймс Траффорд ва Штефан Ортега билан рақобат қилади.



