Расман: Болтабоев "Нефтчи"ни тарк этди

Sherzod Nurmatov
17 июл 2025, 17:10
Бу ҳақда Фарғона клуби матбуот хизмати маълум қилди.

"Жамоамиз сафига мавсум аввалида келиб қўшилган ва кўплаб мухлислар олқишига сазовор бўлган тажрибали ҳимоячи Жамшид Болтабоев жамоамиз билан дўстона равишда хайрлашди", – дейилади хабарда.

Аввалроқ у "Навҳабор"га қайтаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Маълумот учун, Болтабоев биринчи даврада Суперлига ҳамда Ўзбекистон Кубоги учрашувларининг 14 тасида қатнашиб, 2 та голга ассистентлик қилди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Нефтчи" матбуот хизмати