"Қўқон-1912" Шоҳруҳ Маҳмудхожиевнинг трансферини эълон қилди

Mirjalol Normatov
20 фев 2026
"Қўқон-1912" матбуот хизмати ярим ҳимоячи Шоҳруҳ Маҳмудхожиевнинг жамоага келиб қўшилганини маълум қилди.

"Жамоамиз яна бир маҳоратли футболчи Шоҳруҳ Маҳмудхожиев билан шартнома имзолади. 

Эндиликда моҳир ярим ҳимоячи "шунқорлар" шарафини ҳимоя қилади. 

Маҳмудхожиев фаолияти давомида "Пахтакор", "Навбаҳор", "Динамо", Тожикистонннинг "Хўжанд", Непалнинг "РайЗРС" ва Лаоснинг "Янг Элефантс" клубларида тўп тепган.

Шоҳруҳ Маҳмудхожиевга "Қўқон-1912" сафига хуш келибсан деб қоламиз. Омад ёр бўлсин!", - деб ёзилади клуб баёнотида.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Қўқон-1912" матбуот хизмати