"Қатар СК" Хави жамоасини йирик ҳисобда тор-мор этди, Рашидовдан дубль

Mirjalol Normatov
9 ноя 2019
Бугун Қатар Юлдузлар лигаси 10-туридан ўрин олган "Ал Садд" - "Қатар СК" учрашуви ўтказилди.

Гарчи меҳмонда ўйнаган бўлишига қарамасдан Сардор Рашидов ҳаракат қилаётган "Қатар СК" 3:0 ҳисобида ғалабага эришди.

"Ал Садд" - "Қатар СК" 0:3

Голлар: Сардор Рашидов (9, 90+3), Кайке (31).

Учрашувда ҳамюртимиз икки гол киритган бўлса, яна бир голли пасни амалга оширди.




Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia