ПСЖ навбатдаги трансферни эълон қилди

Aziz Tukhtamuradov
1 июл 2022
ПСЖ "Порту" ярим ҳимоячиси Витиньянинг трансфери ҳақида расмий маълумот берди.

Футболчи ва клуб ўртасида 2027 йилгача шартнома имзоланди. Парижликлар ушбу трансфер учун 40 миллион евро тўлайдилар. 

Португалиялик 22 ёшли футболчи ўтган мавсумда "Порту" сафида барча турнирларда 47 та ўйин ўтказиб, 4 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган. 

Фото: ПСЖ матбуот хизмати


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: psg.fr