Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди

Alisher Ostonov
22 фев 2026
Лига 1 23-тур доирасидаги ПСЖ — "Мец" ўйини бўлиб ўтди.

Парижликлар ушбу ўйинда Десире Дуэ, Брэдли Барколя ва Гонсалу Рамушнинг голлари эвазига ғалабага эришди.

ПСЖ Франция чемпионатида 23 ўйиндан сўнг 54 очко жамғарган ҳолда биринчи ўринда бормоқда. "Ланс" бугун ўз майдонида "Монако"га қарши 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда мағлубиятга учради. Жамоа ҳисобида 52 очко мавжуд.







Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia