ЕЧЛ. ПСЖ "Челси"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Буду Глимт" эса "Спортинг" дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди

Alisher Ostonov
12 мар 2026
Бироздан сўнг ЕЧЛ 1/8 финал доирасидаги ПСЖ — "Челси" ва "Буду Глимт" — "Спортинг" ўйинлари бошланади.

Учрашувда ҳисобни мезбонлар ҳужумчиси Брэдли Барколя 10-дақиқада очди. 28-дақиқада лондонликлар ҳимоячиси Мало Гюсто ҳисобни тенглаштирди. 40-дақиқада ҳужумчи Усмон Дембеле парижликларни олдинга олиб чиқди. Учрашувнинг 58-дақиқасида "Челси" ярим ҳимоячиси Энсо Фернандес мувозанатни тиклади. 74-дақиқада Витинья парижликларнинг учинчи голини урди. 86-дақиқада ПСЖ вингери Хвича Кваратсхелия ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган бўлса, 90+4-дақиқада грузиялик футболчи дублга эришди.

"Челси" ва ПСЖ ўртасидаги иккинчи учрашув 17 март куни бўлиб ўтади. Ўйин Лондондаги "Стемфорд Бриж" стадионида бўлиб ўтади.


12 мар 2026, 01:00
Paris Saint Germain — Chelsea
5 – 2
Тугади






32-дақиқада ярим ҳимоячи Сондра Брунстад пенальтидан гол уриб, норвегияликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 45+1-дақиқада ҳужумчи Оле-Дидрик Бломберг жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди. 71-дақиқада "Буду-Глимт" форварди Каспер Хёг ўйиндаги учинчи голни урди.

"Спортинг" ва "Буду-Глимт" жамоалари ўртасидаги жавоб учрашуви 17 март, сешанба куни бўлиб ўтади.


12 мар 2026, 01:00
Bodø / Glimt — Sporting CP
3 – 0
Тугади




Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia