

Шу ҳафтада Назорат ва бошқарув бўйича миллий департамент (DNCG) молиявий муаммолар туфайли етти карра Франция чемпионини Лига 2'га юборишга қарор қилгани эълон қилинганди.
"RMC Sport" Париж клуби Брэдли Баркола трансфери учун қолган суммани муддатидан аввал "Лион" ҳисобига ўтказиб берган. Франциялик вингер 2023 йилнинг ёзида бонуслар билан бирга 50 миллион евро эвазига ПСЖга ўтган эди. Бундай суммалар одатда бир неча йил давомида бўлиб-бўлиб тўланади.
"Le Figaro"нинг қайд этишича, бу "Лион"га Лига 1'даги ўрнини сақлаб қолишга ёрдам бериши мумкин, аммо клуб тезда бошқа даромад манбаларини топиши керак. DNCG қарорига қарши шикоят келгуси ҳафталарда кўриб чиқилади.



