Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"

Mirjalol Normatov
12 окт 2025, 22:31
"Реал" собиқ футболчиси Пепе собиқ жамоадоши Хаби Алонсонинг "қироллик клуби"даги фаолиятида муваффақиятлар бўлишига умид қилди.

"Хаби билан бирга ўйнаганман, уни яхши биламан. "Реал"ни бошқариш у учун жуда катта чақирув, бу клубнинг талаблари жуда катта.

Жозе Моуринью "Реал"ни бошқараётганда Хаби у билан кўп гаплашарди. Кўп нарсаларга қизиқарди, сўрарди. Менимча ҳамма шу орқали ўзининг нуқтаи назарини айта олади.

Умид қиламанки, Хабининг "Реал"даги фаолияти зўр бўлади", - деди Пепе.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca