"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради

Оқил Абдубарноев
22 фев 2026, 22:00
34 ёшли футболчи ўз вақтида ўз дарвозаси ёнидан рақиб дарвозасига тўп киритган.

Ўтган мавсум Тошкентнинг "Пахтакор" клуби шарафини ҳимоя қилган дарвозабон Жонатан Луис Сикейра фаолиятини Бразилия Б Сериясида иштирок этувчи "Атлетик Сан-Жуан-дел-Рей" жамоасида давом эттиради.

34 ёшли бразилиялик футболчи "шерлар" таркибида барча мусобақаларда 13 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та тўп юборган ва 3 учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Дарвозадан дарвозага гол урган, Милитао ва Бруну билан бир сафда турган ҳамда интервьюси туфайли хижолатда қолган "Пахтакор"нинг янги посбони билан яқиндан танишамиз


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia