

Ўтган мавсум Тошкентнинг "Пахтакор" клуби шарафини ҳимоя қилган дарвозабон Жонатан Луис Сикейра фаолиятини Бразилия Б Сериясида иштирок этувчи "Атлетик Сан-Жуан-дел-Рей" жамоасида давом эттиради.
34 ёшли бразилиялик футболчи "шерлар" таркибида барча мусобақаларда 13 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та тўп юборган ва 3 учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

