

Хавбекка "Манчестер Юнайтед”, "Бавария" ва Мадриднинг "Реал" клублари қизиқиш билдирмоқда. "Кўклар" футболчини 150 млн фунтга (172 млн евро) баҳоламоқда.
Манбага кўра, Палмер "Челси"даги тактик ўзгаришлардан ҳафсаласи пир бўлган ва бу уни майдондаги бўш ҳудуддан маҳрум қилган. Унга "Бавария"га ижарага берилган ҳужумчи Николас Жексон билан ўйнаш етишмаяпти.
Жорий мавсумда Палмер барча мусобақаларда 25 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2033 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 110 млн еврони ташкил этади.



