Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё кубогида ишлайди

Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё футболида яна бир бор ўз даражаларини намойиш этиш имкониятига эга бўлишди.

ОФК матбуот хизматининг хабар беришича, яқинлашиб келаётган U-17 Осиё кубоги баҳсларига ҳамюртларимиз тайинланган.

Саудия Арабистонидаги мусобақа (U-17 ўғил болалар)

2026-йил 5–22-май кунлари Саудия Арабистонида ўтказиладиган U-17 Осиё кубогида ҳакамлар бригадаси ишлашади:

Бош ҳакам: Акобир Шукуруллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Алишер Усмонов ва Ислом Азимов

Хитойдаги мусобақа (U-17 қизлар)

Шунингдек, 1—17-май кунлари Хитойда бўлиб ўтадиган U-17 қизлар терма жамоалари ўртасидаги Осиё кубогида ҳакамимиз Розиябону Юсупова бош ҳакам сифатида фаолият олиб боради.


Манба: uzfhm