Отабек Нарзуллаев: "Ғалаба учун келгандик, бироз омад етишмади"

Mirjalol Normatov
10 авг 2025
Суперлиганинг 18-тури доирасидаги "Сўғдиёна" - "Машъал" баҳсидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Отабек Нарзуллаев матбуот анжуманида қатнашди.

- 3 очко учун келган эдик. Бироқ озгина омад етишмади. Хатолар эвазига голлар қўйиб юборяпмиз. Билмадим бу нима билан боғлиқ. Футболчиларга ҳар томонлама тушунтиряпмиз, ўргатяпмиз. Жамоада яхши савиядаги йигитлар йиғилган. Кўп меҳнат қилишга тўғри келяпти. Фақатгина жамоага ўзига бўлган ишонч етишмаяпти. Шу сабабли кейинги ўйинларга пухта тайёргарлик кўрамиз. Мағлубиятлар кўпайиб кетди. Кейинги ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

- Жамоага янги келиб қўшилган легионер Умар Амину ҳақида фикрингиз.

- Умар Амину 2-3 кун олдин келди. Яхши савиядаги футболчи. У кеча ўйинолди машғулотларга қўшилди. Уни бугун 15-20 дақиқа майдонга туширдик, унинг жисмоний ҳолати ҳали яхшимас. Ундан кейинги ўйинларда фойдалансак бўлади, балки асосий таркибда ҳам синаб кўрамиз.




Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia