Осиё футболи. Габи "Ал Садд"дан кетяпти

Xayrulla Xoliqov
16 июн 2020
Қатарнинг "Ал Садд" клуби испаниялик футболчи шу ой охирида жамоани тарк этишини маълум қилди.

Мамлакатнинг 14 карра чемпиони "Атлетико"дан келиб қўшилган Габи билан хайрлашади. 36 ёшли футболчи Доҳада икки мавсумни ўтказиб, "Ал Садд"нинг чемпион бўлиши ҳамда Қатар Кубоги ва Шайх Жассим Кубогини қўлга киритишида муносиб ҳисса қўшди. 

"Габига икки йиллик ўзаро ҳамкорлик учун раҳмат. Биз унга ва оиласига келажакдаги фаолият учун омад тилаймиз. Габи ҳар доим "Ал Садд" оиласининг бир қисми бўлиб қолади", дейилади клуб баёнотида.


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: the-afc.com