Ўртоқлик учрашувлари. Аргентина Замбияни тор-мор этди, Бразилия Хорватиядан устун келди, Испания Мисрни ютолмади ва бошқа натижалар

Sherzod Nurmatov
1 апр 2026
Бир қанча терма жамоалар ўртоқлик беллашувларида иштирок этди.

Хусусан, Орландода кечган учрашувда Бразилия Хорватияни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Голларга Данило, Игор Тиаго ва Мартинелли муаллифлик қилди, хорватияликлардан Лавро Майер гол урди.

Бразилия – Хорватия 3:1

Голлар: Данило 45+2’, Игор Тиаго пенальти 88’, Мартинелли 90+2’ – Лавро Майер 84’

Испания терма жамоаси Корнелья‑де‑Льобрегат шаҳрида Миср билан беллашди. Учрашувда ҳисоб очилмади. 84-дақиқада мисрликлар ярим ҳимоячиси Ҳамди Фати қизил карточка олди.

Испания – Миср 0:0

Аргентина терма жамоаси Замбия билан рўбарў келди ва жавобсиз 5 та тўп киритди. Буэнос-Айресдаги “Бомбонера” стадионида ташкил этилган баҳсда голларни ҳужумчилар Хулиан Альварес, Лионель Месси, хавбек Валентин Барко, ҳимоячи Никола Отаменди (пенальти) урган бўлса, Доминик Чанда автогол муаллифига айланди.

Аргентина – Замбия 5:0

Голлар: Альварес 4’, Месси 43’, Отаменди пенальти 50’, Чанда автогол 68‘, Барко 90+4’

Қолган ўртоқлик беллашувларида Канада Тунис билан (0:0), Бельгия эса Мексика билан дуранг ўйнади (1:1).


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia