

Штутгартдаги "Штутгарт Арена"да бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Германия - Гана 2:1
Голлар: Хавертц 45+3, Ундав 88 - Фатаву 70.
Ўйиннинг биринчи бўлимига қўшиб берилган вақтда (45+3-дақиқа) Кай Хаверц пенальтини аниқ амалга ошириб, немисларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда африкаликлар фаолликни оширишди ва 70-дақиқада Иссааку Фатаву мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди. Бироқ ўйин тугашига оз вақт қолганда, 88-дақиқада Дениз Ундав рақиб дарвозасини ишғол қилиб, Германияга муҳим ғалабани тақдим этди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал 27 март куни Германия терма жамоаси Швейцарияни (4:3) мағлуб этган эди. Гана эса ўша куни Австрияга йирик ҳисобда (1:5) имкониятни бой берганди.



